Киев яқинида 13 нафар ўзбекистонлик мажбурий меҳнатга жалб қилинган

Украинанинг Киев вилоятида 13 нафар Ўзбекистон фуқароси оғир шароитларда мажбурий меҳнатга жалб қилинган ҳолда сақлангани фош этилди. Бу ҳақда вилоят прокуратурасига таяниб ТСН хабар берди.
Маълум қилинишича, икки нафар хитойлик, ўзбекистонлик ҳамда украиналик шахслар тил бириктириб, одам савдоси ва мажбурий меҳнат схемасини йўлга қўйган. Улар хориждан ижтимоий жиҳатдан ҳимоясиз, уйсиз ёки ишсиз одамларни қидириб топиб, Украинага олиб келишган. Кейин эса уларни қийин шароитда мажбурий меҳнатга жалб қилишган.
— Одамлар мутлақ камситилган. Ҳатто ҳожатхонага бориш ҳам қатъий жадвал асосида рухсат этилган. Энг кичик қоидабузарлик учун ҳам уларга «жарима» солинган, — дейилади хабарда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари олиб борган текширувда гумондорлар яшаган уйлар ва хўжалик объектлари аниқланган. Шу ерда 13 нафар Ўзбекистон фуқароси гуманитар шароитлардан йироқ ҳолда сақлангани маълум бўлди. Тергов давомида ҳужжатлар, пул маблағлари ва транспорт воситалари ҳам топилган.
Ҳозирда гумондорлар қўлга олинган. Уларга оғир жиноят бўйича айблов қўйилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг