Кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятини молиялаштириш учун тижорат банкларига 300 млн доллар эквивалентида кредит линияси ажратилади

05:30 20 Апрель 2022 Иқтисодиёт
775 0

Фото: Иллюстратив фото

Президент қарорига кўра:

— кредит линияси тижорат банкларига 7 йил муддатга, шу жумладан, 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 10 фоиз ставкада миллий валютада ажратилади;

— тижорат банклари томонидан кредитлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш (бундан қурилиш, савдо, воситачилик соҳасидаги лойиҳалар, шунингдек, акцизости товарлар ишлаб чиқарувчилар, давлат корхоналари ва устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахслар ҳамда айланма маблағларни тўлдириш ҳолатлари мустасно) учун йиллик 14 фоиз ставкада, 5 йилгача муддатга, шу жумладан, 2 йилгача бўлган имтиёзли давр билан 5 млрд сўмгача миқдорда ажратилади;

— тадбиркорлик субъектларининг фаолият даври 6 ойгача бўлганда 1 млрд сўмгача, 6 ойдан 1 йилгача бўлганда 2 млрд сўмгача, 1 йилдан 2 йилгача бўлганда 3 млрд сўмгача, 2 йилдан 3 йилгача бўлганда 4 млрд сўмгача ва 3 йилдан ошганда 5 млрд сўмгача кредитлар ажратилади;

— кредит линияси маблағларининг камида 70 фоизи Нукус шаҳридан, вилоятларнинг маъмурий марказларидан ва вилоят бўйсунувида бўлган шаҳарлардан ташқари ҳудудларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорларга ажратилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер