«Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси» бошқа бир акциядорлик жамиятига қўшиб юборилди

12:41 09 Сентябр 2024 Иқтисодиёт
1675 0

Шавкат Мирзиёевнинг «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастурини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори қабул қилинганди. Ушбу қарор билан «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖга қўшимча вазифалар юклатилди.

Маълум бўлишича, «Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси» МЧЖнинг мол-мулклари баҳолашдан ўтказмаган ҳолда «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖга қўшиб юборилади.

Шу тариқа, дастур доирасида микрокредитлар ажратиш ва ресурс маблағлари билан таъминлашда, «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖга молиявий маблағларни Марказий банкнинг асосий ставкасидан 2 фоиз банд паст ставкада 3 йил имтиёзли давр билан 7 йил муддатга жойлаштириш тартиби жорий этилади.

Бундан ташқари, 2024 йил 1 ноябрдан микрокредитларни қайта молиялаштиришда улар бўйича юзага келадиган кредит таваккалчилигини туманлар (шаҳарлар) тоифасидан келиб чиқиб, Компания ва микрокредит берувчилар ўртасида тақсимлаш тизими жорий қилиниши ҳам кўзда тутилган.

Ушбу қарор билан «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖга қуйидаги вазифалар юклатилди:

Биринчидан, қайта молиялаштириладиган ёки кафиллик тақдим этиладиган микрокредитларнинг шартларига, микрокредит олувчиларга қўйиладиган талабларни ва микрокредитлар ажратадиган банклар ва микромолия ташкилотларига нисбатан мувофиқлик мезонларини белгилаш;

Иккинчидан, Республика бюджети ва бошқа манбалардан молиявий маблағларни жалб қилиш ва уларни кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилган микрокредитлар бўйича таваккалчиликларни ўзаро тақсимлаш асосида қайта молиялаштиришга йўналтириш;

Учинчидан, микрокредит берувчилар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилган микрокредитлар бўйича портфель кафилликлар тақдим этиш.

Аввалроқ, XVII ёзги Паралимпия ўйинлари якунланиб, унда Ўзбекистон делегациясининг натижаси қандай бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?