Хотин-қизлар учун автобус бошқариш бўйича текин курслар очилади

Хотин-қизлар учун махсус «Д» тоифага ҳайдовчилик курслари ташкил этилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар қилди.
Маълум қилинишича, ушбу курслар БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда амалга оширилаётган «Тошкент – кам углеродли автотранспортга инвестициялар жалб этишни жадаллаштириш» лойиҳаси доирасида ташкил этилиб, ўқиш тўлови тўлиқ қоплаб берилади.
Курсни муваффақиятли тамомлаган иштирокчилар «Д» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиб, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ автобус саройларига ишга жойлашишлари ҳам мумкин.
Қўшимча маълумотлар билан +998 99 444 60 80 рақами орқали танишиш мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг