Хотин-қизлар бандлиги доимий эътиборда
Жалақудуқ туманида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни доимий даромад манбаига эга қилиш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Зардуна Исмоилова раҳбарлигида 30 нафар ишсиз аёл “Fortuna Co Textile Invest” масъулияти чекланган жамиятига ишга жойлаштирилди. Бу эса опа-сингилларимизнинг меҳнат бозоридаги иштироки ва ижтимоий фаоллигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
— Илгари уйда фарзандларим билан бўлиб, ишсиз эдим, — дейди корхонада янги иш бошлаган Раъно Холиқова. — Энди эса тикувчи сифатида доимий иш жойига эга бўлдим. Корхонадаги шароитлар барчага маъқул келади. Энг муҳими, оиламга моддий ёрдам бериш имкони яратилди. Бу иш менга ишонч ва янги мақсадлар бағишлади.

“Fortuna Co Textile Invest” МЧЖ трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган, унда 250 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланган. Корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар нафақат ички бозор, балки Қозоғистон ва Қирғизистон каби қўшни мамлакатларга ҳам экспорт қилинмоқда. Бу эса туманда ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш ва экспорт имкониятларини кенгайтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Саминжон ҲУСАНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг