Хорижий тил ўқитувчилари учун замонавий адабиёт, дарслик ва ўқув қўлланмалар рўйхати тасдиқланди

18:54 05 Декабрь 2021 Маданият
1424 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига биноан Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ва Халқ таълими вазирлиги томонидан хорижий тил ўқитувчилари учун замонавий адабиёт, дарслик ва ўқув қўлланмалар рўйхати тасдиқланди.

Бу ҳақда Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги маълум қилди.

Хабарда қайд этилишича, Давлат бюджетидан Cambridge вa Oxford каби нуфузли нашриётлардан китоблар сотиб олиши учун 1 млн. сўмдан маблағлар ажратилади.

Ушбу имконият ўқитувчиларининг хоҳиш ва истакларини инобатга олган ҳолда, уларнинг чет тили даражаларини ошириш, янги билимлар билан бойитиш, ўз устиларида ишлаши учун шароитлар яратиш мақсадида амалга оширилмоқда.

«Тавсия этилган китоблар республикамиз бўйлаб етказилади. Тил ўқитиш соҳасига оид бундай ислоҳот таълим тизимида биринчи маротаба амалга оширилмоқда. Ўқитувчиларга қўйилган талабларни бажаришлари учун замин яратилмоқда. Шу сабабли хорижий тил фани ўқитувчиларимиздан яратилаётган имкониятдан оқилона ва самарали фойдаланишларини сўраб қоламиз» дея фикр билдирган Агентлик директори С.Обидов.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер