Шовотда 2 та трансформатор янгиланди
Одилбек Одамбоев/«Халқ сўзи». Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Хоразм ҳудудий филиали томонидан ортиқча юкламада ишлаётган нимстанциялар қуввати ошириш, истеъмолчиларни узлуксиз ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Шу мақсадда вилоятга қуввати 40 000 kVA бўлган иккита янги трансформатор олиб келинди. Бундай юқори қувватдаги трансформатор илк марта Шовот туманида жойлашган «Шовот» нимстанциясига ўрнатилди.
— Модернизация туфайли 12 минг аҳоли хонадони ва 1000 га яқин улгуржи истеъмолчиларнинг энергия таъминоти яхшиланди, — дейди «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Хоразм ҳудудий филиали раҳбари Суҳроб Берегин. — Илгари мазкур нимстанциядаги трансформатор зўриқиш билан ишлаши сабабли истеъмолчиларга электр энергиясини узатишда қисқа муддатли чекловлар киритишга мажбур бўлардик. Эндиликда бу муаммо барҳам топиб, энергияни узлуксиз бериш имконияти яратилди.
Шунингдек, Қўшкўпир туманида жойлашган «Қўшкўпир» нимстанциядаги мавжуд 10 000 kVA қувватли куч трансформатори ўрнига 25 000 kVAлик трансформатор қўйилди. Натижада, 20 000 дан ортиқ хонадон ва 1500 га яқин кичик, ўрта ва йирик ишлаб чиқариш объектларининг электр энергияси таъминоти тартибга солинди. Бундан ташқари, туманда янгидан ташкил қилиниши режалаштирилган ишлаб чиқариш корхоналари ва кўп қаватли хонадонлар учун ушбу нимстанцияда 15 000 МVА қўшимча қувват яратилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг