Хоразмда юк машинаси ёниб кетди

11:05 23 Апрель 2025 Жамият
191 0

Хоразм вилояти Урганч туманида «KamAZ» ёниб кетди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Билдирилишича, воқеа кеча, 22 апрель куни соат 18:16 да Урганч тумани «Туркманлар» маҳалласи ҳудудидан ўтган Д214 Урганч-Янгиариқ йўлининг 4 километрида юз берган.

«KamAZ» русумли юк машинаси ҳаракатланиб бораётганида олд ғилдираги шинаси ҳаво қўйиб юбориши оқибатида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги ариққа тушган. Шундан сўнг машинанинг электр симларида қисқа туташуви юзага келиб, ёнғин содир бўлган.

Ёнғин туфайли юк автомашинаси кабина қисми ёниб зарарланган. Мазкур ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?