Хоразмда тез тиббий ёрдам хизматларига 28 та «Wolkswagen Caddy» топширилди

14:02 19 Июнь 2024 Жамият
133 0

Одилбек Одамбоев/«Халқ сўзи». Хоразм вилоятида тез тиббий ёрдам тизимида мавжуд автотранспорт воситаларини 2022—2025 йилларда босқичма-босқич янгилаш кўзда тутилган. Ўтган йил вилоятдаги шаҳар ва туман тез тиббий ёрдам бўлимларига «Wolkswagen Caddy» русумли 28 та замонавий автотранспорт воситалари келтирилди. Яқинда ушбу русумдаги тез тиббий ёрдам машиналаридан яна 15 таси Республика тез тиббий ёрдам марказининг Хоразм филиалига топширилди.

Энг сўнгги ва замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган бу автотранспорт воситалари халқаро талабларга тўла мос келиб, унинг ички қисми бемор ва тиббий ходимларга қулай жойлашиш имконини беради, дейди Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Кўпал Тангрибердиев. Улар шаҳар ичида ҳаракатланиш бўйича юқори техник кўрсаткичларга эга бўлиб, ўтувчанлиги, ишончлилиги ҳамда тежамкорлиги билан ажралиб туради. Энг муҳими, бу автомобилларда ҳаракатни тўхтатмай туриб ҳам беморга зарур тиббий ёрдамни кўрсатиш мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?