Хоразмда «Солиқ сервис» давлат унитар корхонаси бош мутахассиси қўлга тушди
Хоразм вилоятининг Гурлан туманида жойлашган «Солиқ сервис» давлат унитар корхонаси бош мутахассиси ўз лавозим ваколатларидан ноқонуний фойдаланганликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.
У солиқ идораларидаги танишлари орқали икки нафар маҳаллий фуқарога, улар илгари ҳеч қаерда ишламаган бўлсаларда, 2025 йил январидан июнь ойигача бўлган давр учун иш ҳақи ҳисоблаб беришини ва бу ҳақда расмий маълумотнома тайёрлаб беришини ваъда қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати Хоразм вилояти бўйича бошқармаси томонидан Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида бош мутахассис ушбу «хизмати» эвазига 12 миллион 500 минг сўм олаётган вақтида қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мазкур иш ноқонуний равишда меҳнат стажи ва расмий иш ҳақи ҳужжатлари тайёрлашга уринишнинг олди олинганини кўрсатмоқда
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг