Хоразмда “Президент арчаси” байрам тадбири ўтказилди
Одилбек Одамбоев/“Халқ сўзи”. Хоразм вилоятининг шаҳар ва туманларида ҳам Янги йил байрами шукуҳи кезмоқда. Ҳар бир ҳудудда Янги йил арчалари ўрнатилиб, кўча ва хиёбонлар эртакмонанд қилиб безатилгани, ўзига хос ёрқин ранглардаги чироқлар ёғдуси юртдошларимизга кўтаринки кайфият бағишламоқда.
Болажонлар учун анъанавий “Президент арчаси” тадбири Урганч шаҳридаги вилоят мусиқали драма театри биносида бўлиб ўтди. Байрам дастурига вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари, чин етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ва эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандлари таклиф этилди.
Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов болажонларни Янги йил байрами билан табриклаб, уларга Президент совғаларини топширди. Театрлаштирилган байрам томошалари, эртак қаҳрамонларининг чиқишлари болажонларга бир олам завқ улашди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг