Хоразмда йирик қуёш электр станцияси ишга туширилади
Жаҳон банки «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Хоразм вилоятидаги янги қуёш электр станциясидан электр энергияси харид қилиши учун Ўзбекистонга банк кафолати кўринишида 3,5 млн доллар ажратди.
Жаҳон банки Ўзбекистон учун банк кафолати кўринишида 3,5 миллион доллар миқдоридаги молиялаштиришни маъқуллади.
Ушбу кафолат «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» давлат компаниясининг 100 МВт қувватга эга янги қуёш электр станциясида ишлаб чиқариладиган электр энергиясини харид қилиш бўйича тўлов мажбуриятларини ўз вақтида бажарилишини таъминлайди. Хоразм вилоятидаги мазкур объектни қуриш ва эксплуатация қилиш Франциянинг «Voltalia» компанияси томонидан амалга оширилади.
Қуёш электр станциясини ишга тушириш 2025 йилнинг ноябрига мўлжалланган. У 177 гектар майдонда жойлашган бўлиб, йилига 240 гигаватт-соатдан ортиқ қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқаради.
Унинг фаолияти йилига 230 минг тоннадан ортиқ карбонат ангидрид чиқиндиларини қисқартириш ва 60 мингга яқин хонадонни тоза энергия билан таъминлаш имконини бериши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг