Хоразмда ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси иш бошлади
Одилбек ОДАМБОЕВ/«Халқ сўзи». Урганч шаҳридаги «Ёшлик» спорт мажмуасида ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси ўз ишини бошлади. Ушбу ярмаркани ўтказишдан асосий мақсад – саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда кооперация алоқаларини ривожлантириш, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик учун қулай шарт-шароитлар яратишдан иборат.

Ярмарканинг очилиш маросимида Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов иштирок этиб, кўргазма павильонларидан жой олган, маҳаллий саноат корхоналарида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар намуналари билан танишди, тадбиркорлар билан мулоқотда бўлди.

— Саноат ярмаркасида республикамизнинг барча ҳудудларидан келган ишлаб чиқарувчилар туризм, автомобилсозлик, қишлоқ хўжалиги техникаси, мебелсозлик, кимё ва тўқимачилик саноати бўйича ўз маҳсулотлари билан қатнашмоқда, — дейди Хоразм вилояти ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси Фозилбек Худойберганов. — Кўргазмада инновацион ишланмалар асосида тайёрланган янги турдаги маҳсулотлар ҳамда импорт ўрнини босувчи буюмлар қатнашчиларнинг диққат эътиборини тортмоқда. Ярмарка эртага ўз ишини давом эттиради.

Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг