Хоразмда фуқароларга сохта диплом олиб берган шахс ушланди

Фото: Прокуратура департаменти
Хоразм вилоятида фуқароларга сохта диплом олиб берган шахс қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Янгиариқ тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро Д.М. фуқаро Д.И.нинг ишончига кириб, унга Урганч давлат университети томонидан берилган академик таътилини тўғрилаб, диплом олиб бериши эвазига 900 доллар ва 1,3 млн сўмни таниши М.Я. орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, терговга қадар текширув давомида фуқаро Д.М. фуқаролар Б.О. ва А.Б.ни алдаб, уларнинг Қозоғистон Республикаси университетидаги ўқишини гўёки Қирғиз Республикасидаги халқаро университетга кўчириб, ушбу таълим муассасасини тугатгани ҳақида сохта диплом тайёрлаб бериб, эвазига уларнинг жами 4 800 долларини қўлга киритгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш), 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг