Хоразм вилояти пахта етиштириш бўйича шартномавий режасини бажарди
Жорий йилда вилоятда 1502 та хўжаликларнинг 70 минг гектар майдонига чигит экилиб, 304,5 минг тонна пахта хомашёси етиштириш бўйича шартномалар тузилди. Бугунги кунга қадар 308 минг 485 тонна ёки режага нисбатан 101,3 фоиз ҳосил йиғиштириб олинди. Ўртача ҳосилдорлик гектаридан 45 центнерни ташкил қилмоқда.
Бу йил мавсумда ҳосилни йиғиштириб олиш учун 128 та замонавий пахта териш машиналари, 120 минг нафар кўнгилли теримчилар жалб қилинди. Ҳосилнинг далаларда қолган қисмини ҳам тез кунда йиғиштириб олиш чоралари кўрилмоқда.
Вилоятда пахта етиштиришга илмий асосда ёндашиб, янги агротехнологиялар кенг жорий этилаётгани, истиқболли ғўза навларига эътибор қаратилаётгани эришилган ютуқларнинг асосий омили бўлди.
Одилбек ОДАМБОЕВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг