Хоккей бўйича Олимпия ўйинларининг бронза медали совриндори номи маълум бўлди
Фото: РИА «Новости»
Словакия эркаклар терма жамоаси Пекинда бўлиб ўтаётган қишки Олимпия ўйинларида хоккей бўйича учинчи ўринни қўлга киритди.
Бронза медали учун кечган баҳсда Словакия миллий терма жамоаси Швецияни 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда рақиб дарвозасига голларни Юрай Слафковски (икки бор), Самуэль Такач ва Павол Регенда киритди.
Эслатиб ўтамиз, словаклар нимчорак финалда Финляндияга, шведлар эса Россияга мағлуб бўлган эди.
Россия — Финляндия ўртасидаги финал баҳси 20 февраль куни бўлиб ўтади. Россия терма жамоаси хоккей бўйича амалдаги Олимпия чемпиони ҳисобланади. Руслар 2018 йил Пхенчханда олтин медаль учун кечган беллашувда Германияни мағлуб этган эди — 4:3.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг