Хивада сайёҳлик йўналишлари кўпаяди

Узоқ тарихга эга, бағрида кўплаб меъморий ёдгорликларни сақлаб қолган, қадимий Хива шаҳрига маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар қизиқиши ҳамда ташриф буюраётганлар сони йил сайин ошиб бормоқда, десак, муболаға эмас. Бу ўз навбатида музейлаштириш ишларини янада такомиллаштириш ва сайёҳлик йўналишлари сонини кўпайтиришни тақозо этмоқда. Зеро, Ичан қалъадагина эмас, Дишон қалъа ва ундан ташқарида ҳам меҳмонларга манзур бўладиган тарихий манзиллар етарлича.
Яқинда Ичан қалъа давлат музей-қўриқхонаси томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда яна бир хайрли ишга қўл урилди, яъни Дишон қалъадан унча узоқ бўлмаган ҳудудда жойлашган хон қароргоҳи ҳисобланмиш Қибла тозабоғ тарихий-меъморий мажмуаси ҳамда вазири акбар Исломхўжа ёзги ҳовлисида музей бўлимлари ташкил этишга киришилди.
Айни кунларда ушбу ёдгорликларда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Айни кунларда ҳам музей-қўриқхона илмий ходимлари республикамиздаги малакали мутахассислар, жумладан, Нукус шаҳридаги И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи директори Т.К.Мкртичев билан ҳамкорликда замонавий технологиялар ва илғор тажрибаларни қўллаган ҳолда музейлаштиришга доир режалаштириш ишлари бошланди.
Янги музейларнинг ишга тушиши келгусида сайёҳлик йўналишлари сонининг кўпайиши, воҳада туризм имкониятларининг ошиши, шунингдек, жаҳон ҳамжамиятининг мамлакатимизга эътибори кучайишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Отабек ИСМОИЛОВ,
журналист.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг