Хивада халқаро Этноспорт фестивали бўлиб ўтади

13:23 04 Сентябр 2023 Маданият
862 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 майдаги “Этноспорт турларини оммалаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-259-сонли қарорига асосан Халқаро Этноспорт фестивали жорий йилнинг 7 – 10 сентябрь кунлари Хива шаҳридаги “Ичан Қалъа” мажмуасида илк маротаба ташкил этилади.

Фестивалнинг тантанали очилиш маросими жорий йилнинг 8 сентябрь куни соат 19:00 да ўтказилади.

Халқаро Этноспорт фестивали доирасида:

— Бутунжаҳон Этноспорт конфедерацияси билан ҳамкорликда этноспорт турларини ривожлантириш ва янада оммалаштириш бўйича Форум;

— ҳудудлардан келган моҳир ошпазлар иштирокида икки бўлимдан иборат ош пишириш мусобақаси;

— мамлакатимизда етиштирилган сара қовунлардан иборат қовун сайли;

— халқимизнинг миллий маданияти ва урф-одатларини намоён қилувчи ҳунармандчилик маҳсулотлари ҳамда санъат асарларидан кўргазмали майдончалар;

— 3 та жаҳон чемпионати (баҳодирлар ўйини ва тош кўтариш, мас рестлинг, ўзбек жанг санъати);

— белбоғли кураш бўйича халқаро турнир;

— 6 та спорт турлари бўйича (турон яккакураши, кураши, бел олиш ва уч кураши, от спорти турлари, камондан отиш ва қушлар ови) бўйича кўргазмали чиқишлар;

— 12 та миллий халқ ўйинлари (ким оладия, елкада кураш, чиллак, минди, хўрозлар жанги, қармоқча, оқ теракми — кўк терак, тўптош, ўртага туриш, ҳайкал, хамир патир, ланка) бўйича кўргазмали ўйинлар;

Шу билан бирга, Бутунжаҳон Этноспорт конфедерацияси раиси Нажмеддин Билол Эрдўған ва Ўзбекистон ёшлари учрашуви ташкил этилади.

Мазкур тадбирларга 63 та давлатлардан жами 1884 нафар, шундан 928 нафар хорижий, 956 нафар маҳаллий меҳмонларнинг иштироки кутилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер