Хитойлик сармоядорнинг кўнгли тўлди
Хитойлик сармоядор Ҳоу Линг бундан уч ой аввал Учқўрғон туман давлат хизматлари марказида хорижий корхонасини рўйхатдан ўтказган эди. Қисқа вақт ичида 5 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиб, янги технологиялар ўрнатилди. Айни пайтда бу ерда қишлоқ хўжалигида унумли саналган томчилатиб суғориш ускуналари тайёрланмоқда. Ҳозирга қадар истеъмолчиларга 4 миллиард сўмлик маҳсулот етказиб берилди. Асосий харидорлар ичида Тошкент ва бошқа вилоятлардаги фермер хўжаликлари бор.
— Ўзбекистонда бизнес юритиш имкониятларидан кўнглим тўлди,-дейди хитой лик инвестор. –Қулай ишлаб чиқариш инфратузилмаси, маҳаллий аҳолининг меҳнатга рағбати ҳар қандай сармоядорга қанот бағишлайди. Айниқса, замонавий биноларда хизмат кўрсатаётган Давлат хизматлари маркази ходимлари менда яхши таассурот қолдирди. Ҳужжатларни расмийлаштириш ва хорижий корхона очиш жуда енгил кечди. Эндиликда бизнесимни янада кенгайтириш ҳаракатидаман.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг