Хитойда ўтказилган глобал туризм конференциясида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти тақдим этилди

16:10 02 Май 2023 Маданият
833 0

Конференцияда Хитой саёҳат хизматлари ассоциацияси (CATS – China Association of Travel Services) Бош котиби Гуйчжэнь Сун хоним ва Ганьсу провинцияси Партия қўмитаси ва Миллий туризм маъмурияти раҳбарлари қатнашда ва  нутқ сўзлади.   Шунингдек, тадбирда Хитойдаги 10 га яқин чет эл дипломатия ваколатхоналари, 10 дан зиёд жаҳон сайёҳлик ассоциациялари, 53 та марказий ва ҳудудий ОАВ вакиллари ҳамда 230 га яқин маҳаллий туризм фирма ва компания вакиллари иштирок этди.

Конференцияда пандемиядан кейинги даврда глобал туризм саноатини қандай тиклаш борасида фикрлар алмашилиб, соҳа экспертларнинг мулоҳазалари тингланди.

Ҳар бир давлат ўз туризм саноатини ривожлантириши учун ушбу соҳада қулай сиёсат юритиши яъни кўпроқ чет эллик сайёҳларни жалб қила оладиган туризм маҳсулотлари ва хизматларини яратиши, хусусан, янги маршрутлар очиш, тўловлар, виза сиёсатини енгиллаштириш ҳамда маҳаллий эпидемия билан боғлиқ чекловларни бекор қилиши борасида зарур тавсиялар билдирилди.

Тадбирда сўз олган Ўзбекистон дипломатлари хитой томони расмийлари ва сайёҳлик агентликлари вакилларини мамлакатимизда сўнгги йилларда туризмни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништирди.

Жумладан, тадбир иштирокчиларига 2021 йилнинг 1 мартидан бошлаб Ўзбекистонда хитойликлар учун 10 кунгача визасиз режим (Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 10 кунлик муддатга ўз ёки учинчи мамлакатга учиш авиачиптасини тақдим қилган ХХР, шу жумладан ХХРнинг Гонконг ва Макао махсус маъмурий ҳудудлари фуқаролари учун визасиз режим белгиланган) мавжудлиги етказилди.

Ўзбекистон тарихий Буюк ипак йўли чорраҳасида жойлашган мамлакат сифатида Хитой билан сайёҳлик алмашинувини кенгайтиришдан манфаатдор эканлиги таъкидланиб, ҳар иккала мамлакат ҳам ушбу соҳадаги ҳамкорлик учун улкан салоҳиятга эгалиги таъкидланди.

Конференция доирасида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан тарихий қиёфа ва обидалар нусхаларини ўз ичига қамраб олган Самарқанд шаҳридаги «Боқий шаҳар» сайёҳлик мажмуаси ҳақида хитой тилида тайёрланган видео лавҳани намойиш этилди. Ўз навбатида, Хитой саёҳат хизматлари ассоциацияси бош котиби Гуйчжэнь Сун хоним Ипак йўли бўйлаб жойлашган Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларининг туристик салоҳияти билан яқиндан танишиш мақсадида 30 га яқин Хитой сайёҳлик компанияси вакилларининг Ўзбекистонга амалий сафарини  ташкил қилиш режасини  маълум қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер