Хитойда одамларни рақамлаштириш бошланди

22:09 03 Май 2023 Дунё
1313 0

Фото: Tencent Cloud

Хитойнинг "Tencent" технология гиганти рақамли инсон клонларини яратиш учун "Deepfakes-as-a-Service" (DFaaS) хизматини ишга туширди. Бу ҳақда "The Register" хабар бермоқда.

Қайд этилишича, хизмат нархи 145 долларни ташкил қилади. Шу билан бирга, одам "Tencent"га кадрдаги одам билан атиги уч дақиқалик видеони, шунингдек, хитой ёки инглиз тилларида 100 та жумланинг талаффузи ёзуви кўринишидаги овозли транслацияни тақдим этиши керак. Керакли ҳамма нарсага эга бўлган "DFaaS" одамни рақамлаштириш учун тахминан 24 соат вақт сарфлайди.

Рақамли клон — бу кадрда тўлиқ ёки белгача бўлган одам видео бланкаси. Аватар услуби бешта вариантдан танланиши мумкин: реал 3D, ярим реал 3D, мультфильм 3D, ҳақиқий 2D ва мультфильм 2D. Рақамли клон телебошловчилар, актёрлар, блоггерлар, стримарлар ва бошқалар учун фойдали бўлган ҳар қандай матнни гапириш учун яратилиши мумкин. Шунингдек, "ChatGPT" каби чатбот функцияларини аватарга бириктириб, уни тўлиқ автоном характерга айлантириш мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер