Хитой компанияси Тошкент — Самарқанд йўналишидаги янги темир йўл қурилишида иштирок этиши мумкин

18:13 15 Август 2025 Жамият
203 0

Фото: Архив сурат

Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, Хитойнинг Tianjin Rail Transit Group компанияси Ўзбекистонда темир йўл соҳасини ривожлантириш лойиҳаларида иштирок этишга қизиқиш билдирган.

Куни кеча транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев компаниянинг бош директор ўринбосари Юнькан Ма билан учрашув ўтказди. Суҳбатда метротранспорт ва темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Хитой компанияси мавжуд метро йўналишларини реконструкция қилиш ва янги линиялар қуриш, шунингдек, Тошкент — Самарқанд йўналишида янги темир йўл қурилиши лойиҳаларида иштирок этиш истагини билдирди. Компания ушбу лойиҳаларни чуқур ўрганган ҳолда ўз таклифларини тақдим этишга тайёрлигини маълум қилди.

Шунингдек, Жасурбек Чориев Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўли ва Трансафғон коридори қурилиши лойиҳалари ҳақида маълумот берди. У мазкур йўналишларда молиялаштириш, замонавий технологиялар ва инновацион ечимларни жалб қилиш бўйича ҳамкорликка қизиқиш юқорилигини таъкидлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?