Хитой элчиси Ўзбекистондаги ислоҳотларни юқори баҳолади

15:46 23 Ноябрь 2023 Сиёсат
103 0

2023 йил 23 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Юй Сзюн билан учрашди.

Таъкидланганидек, икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шериклик юқори босқичларга кўтарилмоқда.

Учрашувда Хитой элчисига юртимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан барча соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, янги таҳрирдаги Конституция мазмун-моҳияти, “Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган устувор вазифалар ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фаолиятининг асосий йўналишлари ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

Конструктив руҳда ўтган мулоқотда икки томонлама ҳамкорликни, хусусан, парламентлараро ва халқаро парламент ташкилотлари доирасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш, парламентлараро дўстлик гуруҳларининг амалий мулоқотини янада кучайтириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, маданий-гуманитар, экология ва бошқа соҳалардаги алоқалар кўламини тобора кенгайтириб бориш лозимлиги қайд этилди.

Ўз навбатида, Юй Сзюн берилган батафсил ва таҳлилий маълумотлар учун миннатдорлик билдириб, Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар Хитой Халқ Республикаси томонидан юқори баҳоланиши ва келгусида ўзаро дўстона руҳдаги муносабатлар бардавом бўлишига ўз ҳиссасини қўшишга тайёрлигини маълум қилди.

Шу билан бирга, Й. Сзюн икки мамлакат ўртасидаги стратегик муносабатлар изчил ривожланаётгани, Ўзбекистон ўз тараққиётида янги босқичга чиқаётгани, шунингдек мамлакатимизда амалга оширилаётгани кенг кўламли бунёдкорлик ишлари ҳамда фаровон жамият қуриш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни алоҳида эътироф этди.

Томонлар ўзларини қизиқтирган бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилдилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер