Хитой баҳсли оролда ҳарбий иншоот қуришда гумон қилинмоқда

00:45 17 Август 2023 Дунё
1355 0

Фото: Reuters

Хитой Жанубий Хитой денгизидаги баҳсли Тритон оролини ҳарбий жиҳатдан ўзлаштиришда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда “Associated Press“ ахборот агентлиги хабар бермоқда. Ушбу оролга Вьетнам ва Тайвань ҳам даъвогарлик қилади.

Сунъий йўлдошдан олинган суратларга кўра, Хитой ҳаво йўлаги қураётган бўлиши мумкин. Агар у қурилса, ушбу иншоот Жанубий Хитой денгизидаги Хитой назоратидаги ороллардаги барча бошқа йўлаклардан каттароғи бўлади.

Нашрнинг таъкидлашича, сунъий йўлдошдан олинган суратларга кўра, учиш-қўниш йўлаги қурилиши август ойининг бошида бошланган. Унинг узунлиги 600 метрдан ортиқ бўлиши, турбовинтли ва учувчисиз самолётларни сиғдириш учун етарли бўлиши кутилмоқда. Аммо у қирувчи ва бомбардимончи самолётларга мўлжалланмаган.

Тритон — Парасел гуруҳидаги энг катта ороллардан бири бўлиб, илгари у Ветнамга тегишли эди. 1974 йилдаги кичик денгиз можароси натижасида Хитой томонидан босиб олинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер