Хитой АҚШ билан ядровий қурол бўйича музокара қилишдан бош тортди
Фото: AFP
АҚШ Давлат департаменти Хитойнинг АҚШ билан ядровий қурол бўйича музокара қилишдан бош тортганини маълум қилди.
Хитой 2023 йил ноябрида бўлиб ўтган учрашувдан кейин ядровий қурол назорати бўйича янги музокаралардан бош тортди, деб ёзмоқда «Semafor» АҚШ Давлат департаментидаги манбага таяниб.
«Афсуски, Хитой кейинги учрашувни рад этди ва биз таклиф қилган вариантларга мазмунли жавоб бермади», дейди манба суҳбатдоши.
Ўз навбатида, Хитойнинг Вашингтондаги элчихонаси матбуот котиби Лю Пенюй «Semafor»га АҚШ мегафон дипломатиясини тўхтатиши кераклигини айтди ва ядровий давлатларни қурол-яроғ назорати бўйича баҳсларни давом эттириш учун ўз арсеналларини сезиларли даражада қисқартиришга чақирди.
Ўтган йилнинг ноябрь ойида АҚШ ва Хитой деярли беш йил ичида ядро қуролларини назорат қилиш бўйича биринчи учрашувини ўтказганди ва музокаралар сезиларли натижа бермаган бўлсада, улар олдинга кичик қадам сифатида кўрилганди. Айни пайтда Вашингтонда Хитойнинг ўсиб бораётган ядро арсеналидан хавотир кучаймоқда, Пентагон 500 дан ортиқ операцион ядро каллакларига эга ва ўн йиллик охирига келиб уларнинг сони 1000 тага етиши кутилмоқда.
Пекиннинг таъкидлашича, Хитой биринчи зарба бермаслик сиёсатига амал қилади. Шу йилнинг февраль ойида Хитой ташқи ишлар вазирлиги АҚШни ҳам худди шундай сиёсат олиб боришга чақирган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг