Хирургия марказида илк бор беморга эндовоскуляр усулда стент-графт ўрнатилди — Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Фото: ССВ матбуот хизмати
Замонавий тиббиёт бугун инновацион ёндашувлар асосида ривожланмоқда. Соҳага татбиқ этилаётган илғор технологиялар ўта мураккаб операцияларни ҳам кам инвазив йўл билан, қисқа вақт ичида, энг муҳими, муваффақиятли бажариш имконини беряпти.
Кейинги йилларда академик В. Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида ана шундай янгича диагностика ва муолажа усуллари жорий этилмоқда. Натижада минглаб оғир беморларнинг ҳаётини асраб қолиш имконияти яратиляпти.
— Муассасамизда барча турдаги хирургик касалликлар, жумладан, абдоминал, юрак-қон томир, ўпка ва кўкс оралиғи хасталиклари аниқланади ҳамда даволанади. Ҳозир мутахассисларимиз 350 дан зиёд турдаги кам инвазив юқори технологик операциялар ўтказяпти. Улардан 230 таси ноёб амалиётлар турига киради, — дейди марказ директори Саидмурод Исмаилов.
Ўтган йили юртимизда илк бор эндовизиуал хирургия бўлимида лапароскопик усулда меъда ости бези инсулиномасининг энуклеацияси ҳамда меъда проксимал қисми ўсмасида гастректомия амалиётларини бажаришни йўлга қўйдик.
Рентгенендоваскуляр хирургия бўлимида эндоваскуляр усулда бўлмачалараро тўсиқни бартараф этиш операцияси муваффақиятли ўтказилиб, 2022 йилнинг ўзида 11 турдаги янги амалиёт ўзлаштирилди.
Аорта аневризмалари ёрилишининг олдини олиш мақсадида марказда илк бор 1 нафар беморга эндовоскуляр усул билан илк бор стент-графт ўрнатилди.
Қолаверса, марказда 3 та юрак туғма нуқсонлари бўлими, 1 ва 2-сонли гепатобилияр хирургия ва жигар трансплантацияси бўлимлари ташкил этилди.
Ўз навбатида, 2022 йил муассасада инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси илмий лабораторияси очилди.
Интервенцион кардиология, рентгено-эндоваскуляр жарроҳлик ва юрак ритмининг бузилиши бўлимида юрак ва томирларда кам инвазив усулда, яъни очиқ операцияларсиз мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказиш йўлга қўйилган.
Айни пайтга келиб, мазкур бўлимда йилига 2-2,5 мингта ангиокардиографик текширишлар ва минимал инвазив операциялар бажариляпти.
Бинобарин, Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳри, Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний, Сирдарё вилоятининг Оқолтин, Хоразм вилоятининг Урганч, Бухоро вилоятининг Вобкент туманларида илк бор буйрак трансплантацияси ўтказилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг