“Ханчжоу-2022”: Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Улуғбек Рашидов олтин, Феруза Содиқова эса кумуш медални қўлга киритди
Фото: Халқ сўзи/Хасан ПАЙДОЕВ
Ханчжоуда бўлиб ўтаётган ХIХ Осиё ўйинларининг тўртинчи кунида ҳам Ўзбекистон спортчилари омадли юришларини давом эттирмоқда.
Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, бугун таэквондо бўйича мусобақаларда иштирок этган "Токио-2022" ёзги Олимпия ўйинлари ғолиби Улуғбек Рашидов Осиё ўйинлари чемпиони бўлди.
Спортчимиз ҳал қилувчи финал баҳсида Иордания вакили Абдулкарим Заид устидан 2:0 ҳисобида ишончли тарзда ғалабага эришди. Улуғбек финалга қадар гонгконглик Вай Фунг Лони, Хитой Тайпейи вакили Жуй Йи Чуйни, Жанубий Кореядан келган таэквондочи Хоюн Жинни мағлуб этди.
Таэквондо баҳсларидан яна бир хушхабар. Юртдошимиз Феруза Содиқова -67 кг вазн тоифасидаги баҳсларда кумуш медални қўлга киритди. У финалда хитойлик Жи Сонг билан жанг қилди. Мазкур баҳсда мезбон мамлакат вакилининг қўли баланд келди. Шу тариқа, Феруза мусобақани иккинчи ўрин билан якунлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг