Ханчжоу — 2022: Йўлдошев финалда, яна уч дзюдочимиз бронза медали учун курашади

12:01 25 Сентябр 2023 Спорт
368 0

Дзюдо баҳсларида иккинчи куннинг саралаш беллашувлари якунига етди. Қувонарлиси, -73 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Муроджон Йўлдошев финал йўлланмасини қўлга киритди. Унинг олтин медаль йўлидаги рақиби япониялик Соичи Хашимото бўлади. Шунингдек, бугун яна 3 нафар дзюдочимиз бронза медали учун татамига чиқади.

Финал:
-73 кг: Муроджон Йўлдошев – Соичи Ҳашимото (Япония)

Бронза медали учун:
-81 кг: Мусо Собиров – Аблайхан Жуманазар (Қозоғистон)
-63 кг: Севинч Исоқова – Исмигул Куюлова (Қозоғистон)
-70 кг: Гулноза Матниязова – Ю Жунг Лиао (Хитой Таипейи).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?