Халқимизнинг улкан маънавий мероси
Инсоният тафаккурининг ёрқин маҳсули бўлган мақом санъатини кенг тарғиб қилиш, уни, айниқса, ёшлар орасида оммалаштириш бўйича янги лойиҳага қўл урилди.
Гап шундаки, “Янги Ўзбекистонда миллий мақом Ренессанси анъаналари” номли маърифий тадбирга старт берилди. Ўзбек миллий мақом санъати маркази, Юнус Ражабий номидаги Мақом ансамбли ҳамкорлигида ташкил этилаётган ушбу тадбир Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида бошланди.
Ўзбек миллий мақом санъати халқимизнинг улкан маънавий меросидир. Унда ўзбек халқининг қадим тарихи, маънавий дунёси, бадиий фалсафаси руҳи мужассам. Шу боис неча асрдирки, мақом мусиқанинг олий намунаси сифатида алоҳида ардоқлаб келинмоқда. Президентимизнинг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, таъбир жоиз бўлса, ўзбек мумтоз мусиқаси тарихида янги даврни бошлаб берди. Негаки, ушбу ҳужжат ижроси доирасида мақом санъати янада ривожлантирилиб, бутун дунё бўйлаб тан олинмоқда, десак, айни ҳақиқат.
— Мақом — тингловчиларни ҳайратга солиб келган йирик мусиқий қомус, — дейди Ўзбекистон халқ артисти, Мақом ансамбли бадиий раҳбари Абдуҳошим Исмоилов. — Мақом санъати мураккаб ва “хос”лар санъатидир. Аммо бугунги замон талабидан келиб чиқиб, мақом санъатини кенг жорий қилиш мақсадида янгича йўналишлар ва усулларда иш олиб бориляпти. Бунда давлатимиз раҳбарининг мақом санъатини такомиллаштиришга қаратаётгани эътибори бизга катта куч ва мадад бўлаётир.
Бугун миллий мусиқа санъатини ёшлар ўртасида тарғиб қилишга қаратилган маърифий тадбирни бошладик. Уни республикамизнинг барча ҳудудлари, жумладан, олий ўқув юртларида ўтказишни мақсад қилганмиз.
Тадбирда Юнус Ражабий номидаги Мақом ансамбли жамоаси томонидан мақом санъатининг нодир намуналари ижро этилди, миллий чолғучилар томонидан мусиқий композициялар тақдим этилди.
Жонли ижродаги ҳар бир асар давомли олқишлар билан қарши олиндики, бу мақом санъати ёшларнинг қалбига кириб бораётганидан, уларга маънавий-руҳий озуқа бераётганидан ёрқин далолатдир.
Шоҳсанам ЙЎЛДОШЕВА,
ЎзДЖТУ Халқаро журналистика факультети талабаси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Мактабларда янги ўқув йили бошланди — Фоторепортаж
- Ҳотдогдан чўчқа ёғигача: мактаб ошхонасида қандай озиқ-овқатларни сотиш тақиқланган?
- Солиқ инспекцияси ходими 2 синф ўқувчиларидан нимани хоҳлайди (видео)?
- Талабалар диққатига: ижара пулининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича онлайн ариза бериш бошланди
- Элдор Шомуродов «Рома»нинг мавсумдаги дебют голини урди. Италияликлар футболчини «Ўзбек Месси»си деб атамоқда (+видео)
- Асила Мирзаёрова Паралимпия ўйинлари рекордини ўрнатди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг