Халқаро тасвирий ва амалий санъат фестивалидан фоторепортаж

17:46 17 Апрель 2023 Жамият
2834 0

Фото: Сирожиддин Воҳидов / “Халқ сўзи”

“Тасвирий ва амалий санъат фестивали”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида тарихий либосларнинг мода намойишлари ва тажрибали рассомлар, балки ҳаваскор, ижодини энди бошлаган ёшларни ҳам ижодий ишлари тақдим этилди. 

Эслатиб ўтамиз, фестивал 17-апрелдан 21-апрелгача давом этади.
Ихлосмандлар беш кун давомида юртимиз ҳамда дунёнинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган ижод усталарининг беназир санъат намуналаридан баҳра олиб, ижодий мулоқот ва ҳамкорликни йўлга қўйиш имконига эга бўладилар.

Фестивал доирасида Тошкент шаҳри, вилоят марказлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси кўргазма залларида иштирокчиларнинг сараланган асарлари асосида кўргазмалар, Бадиий академия тизимидаги таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёш ижодкорларнинг ижодий лойиҳалари намойиш этила бошланди. Тадбир дастурида тарихий либосларнинг мода намойишлари, архитектура, дизайн, кино, миниатюра, каллиграфия йўналишлари бўйича ижодий намуналар тақдим этилади.

 

                                                         

Фото: Сирожиддин Воҳидов / “Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?