Каромат Омонова Осиё рекордини янгилаб, Жаҳон чемпионига айланди
Фото: Спорт вазирлиги
Пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида ўтказилаётган Жаҳон чемпионатида навбатдаги медалга эга чиқди, деб хабар бермоқда Спорт вазирлиги.
Унга кўра, аёллар ўртасида Ф46 тоифасида ташкил этилган ядро улоқтириш баҳсларида иштирок этган 20 ёшли ўзбекистонлик атлет Каромат Омонова 13.07 метр натижа қайд этиб, барча рақибларидан устун келган. Бундан ташқари у Осиё рекордини ҳам янгилаган.
Аёллар ўртасида ядро улоқтириш дастури (F46):
• олтин медаль — Каромат Омонова (Ўзбекистон) — 13.07 (Осиё рекорди);
• кумуш медаль — Холли Робинсон (Янги Зеландия) — 12.86 (Океания рекорди);
• бронза медаль — Кети Пегг (Канада) — 12.76.
Шунингдек, кун давомида Эркаклар ўртасида F32 тоифасида ядро улоқтириш баҳслари финалида қатнашган Жасур Хўжаев Ўзбекистон терма жамоасига яна бир олтин медални келтирди.
Хўжаев ўз уринишлари давомида 9.96 м масофани бўйсундириб, мавсумдаги энг яхши натижасини қайд этиб, барча рақибларини доғда қолдирди ва Жаҳон чемпиони айланди.
Эркаклар ўртасида ядро улоқтириш дастури (F32):
• олтин медаль — Жасур Хўжаев (Ўзбекистон) — 9.96
• кумуш медаль — Атанасиос Константинидис (Греция) — 9.65
• бронза медаль — Моҳамед Нажиб (Жазоир) — 9.56
Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобидаги умумий медаллар сони 8 тага етди: 3 та олтин, 4 та кумуш ҳамда 1 та бронза.
Беллашувлар давом этмоқда. Хусусан, бугун чиқиш қилган ўзбекистонлик спортчилардан Ёрқинбек Одилов ва Илҳом Турғунов F57 тоифасида диск улоқтириш дастури финалига йўл олган бўлса, Фахриддин Хамраев Т12 классида 400 м масофага югуриш беллашувларининг ҳал қилувчи босқич чиптасига эга чиқди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг