Халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Литвада қўлга олинди

19:35 08 Июль 2025 Жамият
149 0

Литва давлатидан Интерпол қидирувида бўлган шахс Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, фуқаро Ўзбекистон Республикасига Жиноят кодексининг 168-моддасида кўзда тутилган фирибгарликни содир этганликда айбланиб, халқаро қидирувга берилган.

Интерпол каналлари орқали қидирувдаги шахснинг Литва ҳудудида эканлиги аниқланди. У ўша ерда қўлга олиниб, экстрадиция текшируви учун қамоққа олинган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг илтимосномасини қаноатлантиргандан сўнг эса Литва томони жиноятчини экстрадиция қилиш ва уни содир этган жинояти учун жазо тайинлаш мақсадида топшириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Тошкентдаги Ислом Каримов номидаги Халқаро аэропортда қидирувда бўлган шахс Интерпол Миллий Марказий Бюросининг Ўзбекистон Республикасидаги вакиллари томонидан республика ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига топширилган.

Аввалроқ Қозоғистонда қидирувда бўлган 22 ёшли йигит Тошкент шаҳрида қўлга олингани ҳақида хабар қилгандик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?