Халқаро Паралимпия қўмитаси президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади
Фото: minsport.uz
Жорий йил 29 сентябрь — 2 октябрь кунлари Халқаро паралимпия қўмитаси президенти, жаноб Эндрю Парсонс Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Тошхўжаевнинг таклифига биноан расмий ташриф билан юртимизга келади. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
2017 йилдан бери Халқаро паралимпия қўмитаси президенти вазифасини бажариб келаётган бразилиялик мутахассис, жаноб Эндрю Парсонс Ўзбекистонга илк бор амалга оширилаётган расмий ташрифи доирасида бир қатор учрашувларда иштирок этади.
Шунингдек, қисқа фурсатда бунёд этилган спорт ва маданият мажмуалари, меҳмонхоналар ҳамда уларда яратилаётган инфратузилмалар билан яқиндан танишиб, юртимизнинг диққатга сазовор жойларини кўздан кечиради.
30 сентябрь куни Эндрю Парсонс иштирокида Тошкентда “Янги Ўзбекистонда паралимпия ҳаракатини ривожлантириш” мавзуида кенгайтирилган конференция ўтказилиши режалаштирилган.
“Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг