Халқаро майдонга чиқиш учун якдил қадам

10:57 01 Октябр 2021 Спорт
288 0

Юртимизда жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, улар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш, нуфузли халқаро мусобақаларда Ватанимизнинг шаънини муносиб ҳимоя қиладиган матонатли спортчиларни тайёрлаш борасидаги кенг кўламли саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, халқаро алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш борасида амалга оширилаётган тизимли ишлар Миллий паралампия қўмитасининг халқаро майдондаги обрў-эътибори юксалишига ҳам хизмат қиляпти.

Айни кунларда Халқаро паралимпия қўмитаси (IPC) президенти Эндрю Парсонс Ўзбекистонда расмий ташриф билан меҳмон бўлиб турибди.

Шу муносабат билан пойтахтимизда Халқаро паралимпия қўмитаси президенти Эндрю Парсонс иштирокида “Янги Ўзбекистонда — Паралимпия ҳаракатини ривожлантириш” мавзуида конференция бўлиб ўтди.

Шунингдек, ташриф доирасида меҳмон пойтахтимиздаги Темурийлар тарихи давлат музейида бўлиб, у ерда Темурийлар тарихига оид  ноёб экспонатлар, археологик топилмалар, ёдгорликлар, тарихий қўл ёзмалар, тасвирий санъат намуналари билан яқиндан танишди.

Таъкидлаш жоизки, Эндрю Парсонс ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси ўртасида мамлакатимизда паралимпия спорт турлари бўйича нуфузли мусобақалар ташкил этиш юзасидан музокаралар олиб борилаётгани соҳадаги ҳамкорликни янада ривожлантиради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер