Халқаро фестиваль: Раъно Шодиева “Энг яхши аёл образи” номинацияси ғолиби бўлди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатларнинг бадиий ва телевизион фильмлари фестивали (NFDC)нинг “Энг яхши аёл образи” номинацияси ғолиблигини қўлга киритди.
Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги, “Central Asian Trade Company” (CATC) ҳамда “Dilshoh media” киностудиялари ҳамкорлигида суратга олинган “Аёл қисмати” бадиий фильми ҳаётда содир бўлган реал воқеликларга асосланган.
Кинокартина Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра 2019-2020 йилларда амалга оширилган инсонпарварликнинг энг олий намунаси бўлмиш “Меҳр” операцияси доирасида Суриядан олиб чиқилган юзлаб аёллардан бири — Сожиданинг аянчли тақдирини жуда таъсирли тарзда экранда гавдалантирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг