Келдиёрова йўқ, Юсупов бор: Дзюдонинг жамоавий баҳсларида Канадага қарши кимлар татамига кўтарилиши аниқ бўлди (+турнир сеткаси)

Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Дзюдочиларимиз бугун аралаш жамоавий дастурда ўз иштирокларини бошлашади.
Қуръага кўра, ҳамюртларимиз 1/8 финалда Канадага қарши баҳс олиб боришади. Беллашув учун жамоаларнинг таркиби билан танишинг:
-57 кг: Шукуржон Аминова – Криста Дегучи
-73 кг: Муроджон Йўлдошев – Артур Маржелидон
-70 кг: Гулноза Матниязова – Катерин Бошнен-Пинар
-90 кг: Давлат Бобонов – Франсуа Готе-Драпо
+70 кг: Ирисхон Қурбонбоева – Лора Исаси
+90 кг: Алишер Юсупов – Шади Эл Наҳас
Қайд этиш керакки, дзюдочиларимиз яккалик беллашувларида 1 та олтин ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлиб, Олимпиадалардаги энг яхши натижамизни қайд этишди.
Эслатиб ўтамиз, Диёра Келдиёрова олтин, Музаффарбек Тўрабоев ва Алишер Юсуповлар бронза медалига эга чиқишганди.
«Халқ сўзи» дзюдочиларимизга аралаш жамоавий баҳсларда ҳам омад тилайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг