Келажак мактаб остонасидан бошланади
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ/«Халқ сўзи». Гулистон туманининг Бахмал маҳалласидаги 10-умумий ўрта таълим мактабининг бундан 25 йилча муқаддам барпо этилган биноси 192 ўқувчига мўлжалланган эди. Ўтган йиллар мобайнида аҳоли кўпайиб, ўқувчилар сони ҳам қарийб икки бараварга ошди. Янги йилнинг дастлабки кунларида фойдаланишга топширилган мазкур мактабнинг 120 ўринли қўшимча ўқув биноси айни ушбу талабга мувофиқ барпо этилди.
Мазкур бино инвестиция дастури доирасида 1 миллиард 470 миллион сўм ҳисобига қурилди. Унда ўқувчиларнинг чуқур билим олиши учун барча шароитлар яратилган.
— Ўтган йили 1 та янги мактаб қурилиши бошланган бўлса, 14 та умумтаълим маскани бинолари реконструкция қилинди. Шундан 2 та мактаб мукаммал таъмирланди, — дейди Сирдарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бўлим бошлиғи Рустам Эшонқулов. — Бу йил жами 9 та мактабда реконструкция ишлари бажарилиши режалаштирилган. Сардоба туманидаги Қўйитош маҳалласида яна бир янги мактаб қурилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг