Каттақўрғонда қулупнай пишиб етилди
Қулупнай етиштириш бўйича бой тажриба тўпланган Каттақўрғон туманида шу ўсимликнинг янги навлари парваришланиб, фақат баҳорда эмас, балки куз фаслида ҳам ҳосил олинаётгани эътирофга молик.
Валижон маҳалласида яшовчи Асомиддин Нурқувватов 60 сотих ер майдонида қулупнайнинг “Чарли” навини етиштирмоқда. Ушбу навнинг афзаллиги шундаки, баҳорда биринчи ҳосилни бергандан кейин, сентябрь ва октябрь ойларида меваси яна пишиб етилади. Бу эса деҳқон учун йилнинг икки фаслида ҳам даромад олиш имконини беради.

— Биз етиштирган қулупнайнинг ҳар килоси ўртача 40-45 минг сўмдан сотилади. “Чарли” нави серҳосиллиги, мазалилиги ва узоқ сақланиш хусусияти билан ажралиб туради, — дейди А.Нурқувватов. — Ҳозирда туманимиздаги бир қанча деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари қулупнайнинг “Чарли”, “Тошкент”, “Виктория” каби навларни синаб кўрмоқда. Натижада тўғри агротехника ва парвариш орқали қулупнайдан юқори ҳосил олиш мумкинлиги ўз исботини топмоқда.
Эътиборлиси, “Бир ҳудуд — бир маҳсулот”, “Бир контур — бир маҳсулот” тамойили асосида ҳудудларда тупроқ иқлим шароити, фуқароларнинг деҳқончилик маданияти, маҳсулот турига бўлган талаби ҳамда ички истеъмол бозорларида аҳолининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига эҳтиёжидан келиб чиқиб қишлоқ хўжалик экинлари экилмоқда.
Бу эса қишда ҳам халқимиз дастурхонининг тўкинлигини таъминлашга хизмат қилади.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг