Каттақўрғонда кундузги парвариш хизмати маркази очилди
Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ногиронлиги бўлган болалар ҳамда уларнинг ота-оналари учун қулай шароит яратиш йўлидаги эзгу ишлар Самарқанд вилоятида ҳам изчил давом эттирилмоқда.
Каттақўрғон туманидаги Мирзо Улуғбек номли маҳаллада тадбиркор Ижобат Муҳаммадиева ташаббуси билан давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган кундузги парвариш хизмати маркази фаолиятини бошлади.
Ушбу масканда 3 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болаларга хизмат кўрсатилади. Марказда малакали мутахассислар болалар билан таълим, логопед хизмати, мусиқа, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш, меҳнат кўникмалари ва бошқа йўналишларда иш олиб боради.

Марказнинг очилиш маросимида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси, Каттақўрғон туман ҳокимлиги, соҳа мутасаддилари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда қайд этилганидек, бундай ташаббуслар нафақат болаларнинг ривожланишига, балки уларнинг ота-оналари бандлигини таъминлаш орқали оилаларга қўшимча даромад киришига ҳам хизмат қилади.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг