Каттақўрғон шаҳар ИИБнинг янги маъмурий биноси фойдаланишга топширилди
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Каттақўрғон шаҳар ички ишлар бўлими янги маъмурий биносида барча қулайликлар яратилган. Хусусан, бинода жамоат хавфсизлиги бўлими, спорт зал, ходимларга психологик хизмат кўрсатиш хонаси, кутубхона, ўқув хонаси, маънавият-маърифат хонаси, ватанпарварлик бурчаги жой олган.
Мазкур иншоотнинг фойдаланишга топширилиш маросимида вилоят ички ишлар бошқармаси, шаҳар ҳокимлиги, соҳа ходимлари иштирок этди. Йиғилганлар ички ишлар идоралари ходимлари ва бу ерга келувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Айтиш керакки, бугун вилоятнинг ҳар бир ҳудудида қурилиш, бунёдкорлик ишлари авжида. Эски бинолар қайта таъмирланиб, янгилари барпо этилиб, ҳудудлар кўркамлашмоқда.
Каттақўрғон шаҳар ички ишлар бўлими янги маъмурий биноси ҳам ана шундай бунёдкорликларнинг самараси бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг