«Катта тўртлик» «Навоийуран» IFRS молиявий ҳисоботларига ижобий хулоса берди
Темур Эшбоев/«Халқ сўзи». Президентимизнинг «2022 — 2030 йилларда «Навоийуран» ДКда уранни қазиб олиш, қайта ишлаш ҳажмларини ошириш ҳамда уни трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида мазкур корхона фаолиятини халқаро стандартларга мослаштириш, «SCADA Dashboard» ишлаб чиқариш жараёнларини таҳлил ва ресурсларни бошқариш тизими «ERP»ни жорий қилиш, замонавий инсон ресурсларини бошқариш (HR) тизимини қўллаш, уран захираларини Австралиянинг JORC кодекси талабларига мувофиқ баҳолаш, ҳисоботларни Молиявий Ҳисоботларни Халқаро Стандартларига (IFRS) ўтказиш ҳамда халқаро кредит рейтингини олиш каби тадбирларни амалга ошириш белгиланган.
— Ушбу корхонанинг молиявий ҳисоботлари IFRS стандартларини «биринчи марта қўллаш» («First time adoption») талаблари асосида тайёрланди, — дейди «Навоийуран» ДК Лойиҳа офиси Активларни ва захираларни халқаро стандартларга мувофиқ баҳолаш ва МҲХСни жорий этиш бўлими бошлиғи Аълохўжа Абдуллаходжаев. — Молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлари талабидан келиб чиқиб, корхона балансидаги асосий конларнинг (17та) уран захиралари «SRK Consulting» халқаро компанияси томонидан Австралиянинг JORC кодекси талабларига мувофиқ баҳоланди. Захиралар миқдори 70,7 минг тонна деб топилди. Шунингдек, узоқ муддатли активларнинг ҳаққоний баҳоси («Fair Value») аниқланиб, 2023 йил якуни билан уларнинг қиймати қарийб 6 трлн сўмни ташкил этди.
IFRS стандартларига мувофиқ корхонанинг 2023 йил учун соф фойдаси 2,9 трлн сўм ташкил этгани тасдиқланди.
«Навоийуран» давлат корхонаси мутахассислари томонидан IFRS стандартлари ишлаб чиқилган 2022-2023 йиллар молиявий ҳисоботлари «Катта тўртлик» сафига кирувчи «Deloitte» аудиторлик ташкилоти томонидан аудитдан ўтказилди. Ҳисоботларга ижобий хулоса берилди. Ушбу аудитор ташкилотларининг бундай хулосаси корхонанинг бухгалтерия, ҳисоб-китоб, молия тизими тўғри йўлга қўйилганини, тайёрланган молиявий ҳисоботлар ҳақиқатга мослиги ва ушбу ҳисоботлар асосида корхона инвестиция лойиҳаларига давлат кафолатисиз маблағ жалб қилиш мумкинлигини англатади.
Корхонанинг Лойиҳа офиси маълумотларига кўра, молия йўналишидаги трансформация жараёнларини кейинги босқичи бу – Fitch Ratings агентлигидан кредит рейтингини қўлга киритиш ҳисобланади.
Президент қарорига мувофиқ, «Навоийуран» ДКга халқаро рейтинг агентликлари биридан кредит рейтингини қўлга киритиш, жорий йилнинг октябрь ойи этиб белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг