Касб маҳоратини эгаллаган ёшлар аниқланди

13:25 10 Декабрь 2024 Жамият
268 0

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ/«Халқ сўзи». Наманган шаҳридаги Мономарказда “Ўзбекистон ёшлари форуми – 2024” доирасида “Касблар танлови“ мусобақаси ўтказилди. “Беш ташаббус олимпиадаси“га киритилган танловнинг “Новвойлик“, “Пайвандлаш устаси“, “Электромонтаж устаси“, “Дизайнерлик“ ҳамда “Ёш қурувчи“ йўналишлари бўйича саралаш баҳсларида устун келган 70 нафар иқтидорли йигит-қиз вилоят босқичи ғолиблиги учун майдонга тушди.

— Новвойлик ота-боболаримдан қолган мерос, — дейди Наманган шаҳри вакили Ҳусанбой Муҳаммадиев. — Тўртинчи синфдалигимдаёқ хамир қориш, зувала ясаш, тандирга кириш малакасини ўзлаштиришга киришганман. Бугун ёпган нонларимга ҳамма ҳавас билан қарайди. Танловдаги муваффақиятли иштироким касбимга бўлган иштиёқни янада мустаҳкамлади.

Иштирокчилар мазкур танлов нафақат рақобат майдони, балки ўз тажрибасини ошириш ва келажак режаларини белгилаб олишда муҳим қадам бўлганлигини таъкидлади. Биринчи ўрин ғолибларига танловнинг республика босқичи йўлланмаси топширилди. Кейинги ўрин эгалари эса 2,5-3 миллион сўм қийматдаги сертификатлар билан рағбатлантирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер