Карманада трактор газ қувурини уриб юборди, оқибатда 660 та хонадон газсиз қолди

16:14 14 Ноябрь 2025 Жамият
354 0

Кармана туманидаги газ қувурини трактор уриб юбориши натижасида айрим истеъмолчиларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.

Хабарда айтилишича, Навоий вилояти Кармана тумани «Азамат» МФЙдаги ўрта босимли газ қувурини трактор уриб юбориши натижасида газ сизиб чиқиш ҳолати кузатилган.

Натижада 14 ноябрь куни соат 15:30 дан бошлаб ҳудуддаги 660 та аҳоли хонадонлари ва 2 та улгуржи истеъмолчиларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилган.

«Айни вақтда туман газ таъминоти бўлимининг авария бригадаси томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг газ таъминоти қайта тикланади», — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?