Карманада ”ўғригина нафақахўр отам” операцияси

10:12 29 Май 2020 Жамият
605 0

Навоий вилояти Кармана тумани ИИБга туманнинг «Камолот» МФЙда яшовчи У.Б. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг «Янгиариқ» МФЙда жойлашган «Оҳак ва гипс ишлаб чиқариш шахобчаси»га девордан ошиб кириб, умумий 17 миллион 500 минг сўм қийматга эга бўлган генератор, дрель, газ балони, газ ҳисоблаш аппарати, газодефектор, 1 тонна оғирликдаги арматура ҳамда 6 см. қалинликдаги симларни ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Туман ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган қидирув- суриштирув натижаларига кўра, ушбу жиноятни 64 ёшли, Навбаҳор туманида туғилган, 9 нафар фарзанднинг отаси, нафақахўр, ҳозирги вақтда Кармана тумани «Янгиариқ» МФЙ яшовчи В.Ш. содир этганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан В.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Темур ЭШБОЕВ,

(«Халқ сўзи»).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?