Канада давлатининг Галифакс шаҳрида пара каноэ бўйича жаҳон чемпионати бошланади

14:44 03 Август 2022 Спорт
375 0

Архив сурат

Бугун Канада давлатининг Галифакс шаҳрида пара каноэ бўйича жаҳон чемпионати бошланади.

Мусобақанинг дастлабки кунида 2 нафар ҳамюртимиз стартда чиқади. Жумладан, аёллар ўртасида VL3 классида Мухлиса Эшмирзаева ҳамда эркаклар ўртасида KL3 классида Ҳасан Қўлдошев ўз иштирокини бошлайди.

Мухлиса Эшмирзаева саралашда Бразилия, Буюк Британия, Австралия, Япония ҳамда мезбон Канада вакилларига қарши кураш олиб борса, Ҳасан Қўлдошевга Италия, Польша, Австралия, Япония, Нигерия ва Чилилик спортчилар рақиблик қилади.

Мухлиса Эшмирзаева иштирокидаги беллашув Тошкент вақти билан соат 18:45 да, Ҳасан Қўлдошев иштирокидаги баҳс эса 19:05 да бошланиши режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер