Кан Ин Ли ва Салим Ал-Давсари — йил футболчилари
Кеча, 16 октябрь куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ОФК томонидан 2025-йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда турли номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди. Қуйида улар билан танишишингиз мумкин:
- Салар Агапур (Эрон) — йилнинг энг яхши футзалчиси
- Ри Сонг-Хо (Шимолий Корея) — йилнинг энг яхши мураббийи
- Марзие Жафари (Эрон) — йилнинг энг яхши аёл мураббийи
- Ли Кан Ин (“ПСЖ“, Жанубий Корея) — йилнинг хориждаги энг яхши осиёлик футболчиси
- Чхве Ил Сон (Шимолий Корея) — йилнинг энг яхши ёш аёл футболчиси
- Алекс Бадолато (“Ньюкасл Жетс“, Австралия) — йилнинг энг яхши ёш футболчиси
- Хана Такахаси (“Урава Ред Ладис“, Япония) — йилнинг энг яхши аёл футболчиси
- Салим Ал-Давсари (“Ал Ҳилол“, Саудия Арабистони) — йилнинг энг яхши футболчиси
Шунингдек, Бангладеш, Таиланд, Саудия Арабистони, БАА ва Малайзия футбол федерациялари турли номинациялар бўйича ғолибликни қўлга киритди.
Маълумот учун, йилнинг энг яхши ёш футболчиси номинацияси учун ўзбекистонлик футболчи Садриддин Ҳасановнинг ҳам номзоди илгари сурилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг