Камеруннинг собиқ мудофаа вазири 30 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Иллюстратив фото
Камеруннинг собиқ мудофаа вазири Эдгар Ален Мебе Нгоо 38 миллион доллардан ортиқ маблағни ўзлаштиргани учун 30 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақдаги қарор мамлакатнинг махсус жиноят ишлари бўйича суди томонидан 2 февраль, пайшанба куни қабул қилинди.
Манбага кўра, собиқ вазирнинг рафиқаси Бернадетт ҳам қамоқ жазосини олган. У қарийб 8 миллион долларни ўзлаштирганликда айбдор деб топилиб, 10 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Суд эр-хотиннинг 53 та бино, 21 та банк ҳисоб рақами, 39 та автомобиль ва 500 минг доллардан ортиқ нақд пулдан иборат мулкини ҳибсга олди.
Бундан ташқари, Нгоонинг шериклари полковник Эли Мбуту ва собиқ Ғазначилик инспектори ва Мудофаа вазирлиги маслаҳатчиси Максим Леонард Мбанге давлат пулларини ўзлаштиришда айбдор деб топилди. Уларнинг ҳар бири 25 йиллик қамоқ жазосини олди.
Терговда иштирок этган яна бир шахс, SCB банки бош директорининг собиқ ўринбосари Виктор Менье пул ювишда иштирок этганликда айбдор деб топилиб, тўққиз йилга озодликдан маҳрум этилди.
Нгоо ва унинг рафиқаси ўз айбларини тан олмаган ва уларнинг адвокати ҳукм устидан Камерун Олий судига шикоят қилишларини айтган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг