Журналистлар Тошкент – Хива йўналишидаги поездларда янги плацкарт вагонлари билан танишишди
Фото: Aбдумуталиб Тойиров / “Халқ сўзи”
Мамлакатимизда йўловчиларни шаҳарлараро ташишда энг қулай ва хавфсиз транспорт тури темир йўл бўлиб қолмоқда. Бунга сабаб республикамизда енгил автомобилларнинг ортиб бораётгани, натижада вилоятларни бир-бири билан боғлайдиган автомобиль йўлларида йил сайин тирбандликларнинг кўпайгани ва йўлларда тезликнинг чекланиб бораётгани асосий сабаблардан бири, десак янглишмаймиз.
Шу боис темир йўл транспортида йўловчиларни ташишга бўлган талаб тобора ортиб бормоқда. Маълумотларига кўра, 2023 йил январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйича умумий фойдаланишдаги магистраль темир йўл транспорти орқали 9,1 миллион йўловчи ташилган. Йўловчи ташиш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 780 минг нафарга ошган.
Бу эса ушбу соҳага бўлган талабни янада оширяпти. Шу мақсадда «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан йўловчиларга қулайлик яратиш, шаҳарлараро ҳаракатланганда чипталар танқислигининг олдини олиш мақсадида узоқ масофага ҳаракатланадиган ва йўловчилар талаби юқори бўлган йўналишлардаги поездларда вагонлар сонини оширишга ҳаракат қилинмоқда.
Хусусан, Тошкент – Хива – Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 56-55- сонли йўловчи поездлари, қатновда манзили узоқ ва йўловчилар талаби юқори бўлган таркиб саналади. «Ўзтемирйўлйўловчи» акциядорлик жамияти томонидан жорий йил давомида 17 та янги плацкарт турдаги йўловчи вагонлари сотиб олинган, 50 та зиёд плацкарт вагонлар модернизация қилинган. Айни кунда «Тошкент-Хива-Тошкент», «Андижон-Хива-Андижон», «Тошкент-Қўнғирот-Тошкент», «Тошкент-Термез-Тошкент» йўналишларида янги харид қилинган ҳамда модернизация қилинган плацкарт вагонлар йўловчиларнинг узоғини яқин қилмоқда. Шунингдек, Жамият вагон парки имконияти чекланган, ёки беморларга мўлжалланган 3 та махсус купе вагонлар билан тўлдирилди. Ушбу вагонларнинг 2 тасида «Тошкент-Хива-Тошкент» йўналишида, 1 тасида «Тошкент-Алат-Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поезди таркибига уланган.
Жамият томонидан ташкил этилган тунги медиа-турда бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари вакиллари «Тошкент – Хива – Тошкент» йўналишидаги поезд таркибига қўшилган янги вагонларда сафарга чиқиб, «минг марта эшитгандан кўра, бир марта кўрган яхши» мақолига амал қилиб, янги вагонларнинг имкониятлари ва қулайликлари, йўловчиларнинг ушбу ўзгаришларга муносабатларини ўрганишди.
Фото: Aбдумуталиб Тойиров / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг