Йўлсозлар ишини квадроцикллар енгиллаштиради
Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Бухоро йўллардан мунтазам фойдаланиш давлат муассасасига қарашли трассаларда квадроцикллар ҳаракатлана бошлади. Бу турдаги автоуловлар “Бухоро реал мото” масъулияти чекланган жамиятида махсус буюртма асосида тайёрланган. Куни кеча уларнинг дастлабки 9 таси йўлсозларга топширилди.
Квадроцикллар икки тоннагача юкни кўтариш қувватига эга бўлиб, ихчамлиги, камхаржлиги билан ажралиб туради. Улар йўлларни таъмирлаш, бу борадаги юмушларни ўз вақтида бажаришда ишчиларга қўл келади. Негаки, ҳаёт ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш кўп жиҳатдан йўлларнинг равонлигига ҳам боғлиқлигини кўрсатмоқда. Истиқболда вилоят автомобиль йўллари бош бошқармасининг барча бўлимларига шундай техника воситасини етказиш кўзда тутиляпти.
“Бухоро реал мото”га келсак, Қоровулбозор туманидаги мазкур корхонада мана, олти йилдирки, “ЛОЧИН” бренди остида юк ташишга мўлжалланган уч ғилдиракли мотоцикллар ишлаб чиқарилмоқда. Кейинги пайтда хорижий сармоя киритилиши эвазига унинг цехлари инновацион технологик ускуналар билан жиҳозланди. Натижада мотокультиватор ва квадроциклларни ҳам ишлаб чиқариш имконияти юзага келди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг