Йўловчиларга қулайлик яратиш ва саёҳат қилиши учун аэропорт танлаш имконияти яратилди — Uzbekistan Airways

10:32 30 Сентябр 2023 Жамият
330 0

2023 йил 1 октябрдан Uzbekistan Airways Москва шаҳридан/га учиб кетаётган йўловчиларга қулайлик яратиш ва саёҳат қилиш учун аэропорт танлаш имкониятини яратиш мақсадида Домодедово ва Внуковога парвозларни амалга оширади.

HY601/602 ва HY603/604 авиақатновлари Тошкентдан Домодедово халқаро аэропортига (DME) амалга оширилиши давом этади.

Тошкентдан Москвага ва ортга қайтувчи HY613/614, HY611/612, HY9613/9614 ва HY9813/9814 авиақатновлари, шунингдек Фарғона, Наманган, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Қарши, Термиз, Урганч ва Нукусдан Москвага ва ортга қайтувчи қатновлари Внуково халқаро аэропортига (VKO) амалга оширилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?